Мажбурий талоқ » Саволига жавобни ўқинг
Ассалому алайкум! Мен фотихада иккиярим йил утирганман. Кайлигим чет элдан келганидан сунг туй килдик. Туйдан уч ой утиб яна кетишларига тўғри келди. Эрим кетганларидан сунг бошланди. Кайнотам ва кайнонам сил килиб юборишди. Нима килсам хам кузларига куринмас ёки хато буларди, хеч нарса килмайдиган овсиним яхши бомдоддан то хуфтангача тинмайдиган мен емон эдим. Оиламизда уруш жанжал курмаганман, баланд овоз чикмасди. Хаетда менга хеч ким баланд гапирмаган. Бу ерда эса бакириб ташлашарди. Нима учун? Нима килай яна? Хуллас асабларим хароб булди. Нафасим кисадиган булди. Кечаси чарчаганимга карамай бетокат булиб ётардим. Эртадан кечгача яхши гап юк, худди мен кулдек. Эримга телефонда куп маротаба хужайин, илтимос уйимизга жавоб беринг, акам асаб духтурига олиб боришсин , узимни сезяпман пхволим ёмон десам ёк, хеч каерга бормайсан, мен ота онамни олдида ким деган одам буламан дедилар. Хуллас шу тарика ойлар утди, кайнота кайнонамга кушилиб эрим хам дук киладиган булди, куллаб кувватлаш уммуман юк. Холсизланиб,тиззаларим калтираб, терлаб сув булардим. Шундай кунларни бирида кайнонам овсинларимни олдида патга урганди ишимни тугатиб остагина ховлидан чикиб кетдим. Эрим кайт деди, кайтишга соглигим булмаслигини агар кайтсам кейин йикилиб колишимни айтдим. Шундай килиб эрим хам телефон килмай куйди. Мен бу вактда асабларимни даволадим, жуда кучли уколлар олдим, дорилар…… эрим телефон килмасди лекин жавобимни хам бермаганди. Бу орада юкимни хам юборишди. Эрим кайтди уйларига. Акам унга тел килиб бир еглик килгин, ёки эр булиб эгалик кил ёки бошини оч дедилар, эркак хотинини соглигига, хаетига жавобгар, сен хотинингни асролмадинг дедилар акам. Эрим билан куришдик, мени яхши куриши куриниб турибди. Уни уйлантиришмокчи булишганини айтди. МЕНИ ДЕБ ГУРУРИНГДАН КЕЧИБ УТАСАНМИ дедилар , мен ХА дедим. Унда бахтли булишимиз учун уйимизга бориб ота онамдан узур сура, сукишлари мумкин лекин кечиришади. Шунда яна бирга буламиз дедилар. Мен хам гуруримни йигиштириб айбим булмасада эримни юкотмаслик учун уйларига бордим, кайнотамдан узур сурадим, нималар демадим кайнотам эса шунака каттик гаплар билан на личность перешёл. Кеч эрга текганимни юзимга солиб нималар демади гунда хам кетмай туравердим узур кечиринг илтимос деб, эрим индамай турарди. буни жавобини бермадингми? дедилар кайнотоам. эрим бошини эгиб индамай турарди. нима бошингни (фалонга) ухшатиб эгиб турибсан, жавобини бер агар бирга булсанг норозиман сендан дейишди ва келиб эшикни очиб чикиб кет деди. мен илтимос дадажон кечиринг, гунохимни кечиринг хато килдим десам узингни шарма килма чикиб кет дедилар. Эрим индамай турарди. Кайниакам юр, биз узимиз гаплашамиз сени кузатай деб бирга чикганди уялганимдан хурлигим келганида югуриб кочиб кетдим. Эрим окамдан бироздан кейин чопиб келдилар, вакт бер дедилар. Юрагим сингандекман. Саволим: 1) Эрим отасини норози килмаслик учун жавобимни берса ва мени бахтим куйса у холда эрим гунох оладиларми? 2) Агар отасини норозиман сузига карамай мен билан бирга булса, яъни мени талокимни бермаса у холда дадасини килган оқи утадими? Эрим узи кучли личность, лекин ота онасини олдида кучсиз, нимаики дейишса килади, ака укалари ва синглиси унака эмас, факат шу киши шунакалар. Шунинг учун ота онаси слабый томони эканини билиб шуни суестимол килишади. Мен эримга иккинчи оиласиман, биринчи оиласиданхам онаси жавобини бердирга экан.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сизни талоқ қилишга мажбур қилишса, итоат қилмаса гуноҳкор бўлмайди. Агар ноҳақ оқ қилса, асло оқ бўлмайди. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 13:40 | Савол-жавоблар | 109 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar
www.muslimuz
Подписаться на этот канал RSS
Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2023 йилги ҳаж ва умра зиёратчилари учун нимча (камзул) ва сумка тайёрлаб берувчи корхона ҳамда ташкилотлар ўртасида мазкур маҳсулотларга алоҳида-алоҳида танлов эълон қилади.
Танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
- Ташкилот гувоҳномаси, раҳбар шахснинг паспорт нусхаси;
- Тижорат банклардан К-2 маълумотнома;
- Нимча (камзул) ва сумка намуналари;
- Тижорат таклифи;
- Корхонанинг банкдаги сўнгги бир йиллик пул маблағлари айланмаси ҳақида маълумотнома;
- Боғланиш маълумотлари;
- Амалдаги қонунчиликка мувофиқ қўшимча ҳужжатлар талаб этилиши мумкин.
Маҳсулотларга қўйилган талаблар
Эркаклар нимчаси
Ўлчамлари 50-52-54-56-58 бўлиши, тугмали, кийимнинг орқа томонида Ўзбекистон байроғининг тасвири ва UZBEKISTAN ёзуви бўлиши, оғирлиги 190-220 грамм зичликда бўлиб, ранги мовий бўлиши лозим. Олд томонида учта чўнтак бўлиб, юқори чап чўнтак устига Ўзбекистон мусулмонлар идораси ҳузуридаги “Ҳаж” ва “Умра” марказининг логотипи туширилиши керак.
Аёллар нимчаси
Ўлчамлари 50-52-54-56-58. Тугмали, кийимнинг орқа томонида Ўзбекистон байроғининг тасвири ва UZBEKISTAN ёзуви бўлиши, оғирлиги 190-220 грамм зичликда бўлиб, ранги мовий бўлиши керак. Олд томонида иккита чўнтак бўлиб, юқори чап қисмида Ўзбекистон мусулмонлар идораси ҳузуридаги “Ҳаж” ва “Умра” марказининг логотипи туширилиши лозим.
Сумка
Ёрқин кўк рангда бўлиб, оғирлиги 250-280 грамм зичликдаги матодан тикилиши, ён томонида сув олиб юришга мўлжалланган чўнтак бўлиши, олд томонида эса телефон учун чўнтак ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар учун шаффоф чўнтак жойлашган бўлиши талаб этилади.
Танловда иштирок этмоқчи бўлган корхона ва ташкилотлар 2022 йил 10 ноябрь кунига қадар мазкур ҳужжатларни Ўзбекистон мусулмонлари идорасига тақдим этиши зарур.
Манзил: Тошкент шаҳри Олмазор тумани Қорасарой кўчаси, 47-уй. Телефонлар: 71-240-04-75.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда умра тўлови билан боғлиқ айрим фуқароларнинг фирибгарликлари акс этган чиқишлар турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Маълумки, умра сафари Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги 364-сонли “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори асосида амалга оширилади.
Ушбу қарор билан тасдиқланган «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги НИЗОМда: – тўловлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида махсус ҳисобварақлар очилган банкнинг барча ҳудудий филиалларида амалга оширилади, деб белгилаб қўйилган. Шу боис, «Ҳаж» ва «Умра» сафарлари тўловлари фақат банк орқали амалга оширилади. Ҳеч бир фуқаро ёки мансабдор шахс муборак сафарларга оид маблағларни қабул қилиш ваколатига эга эмас.
Афсуски, айрим шахслар мўмин-мусулмонлар ишончини суистеъмол қилиб, умра амалини ният қилган ҳамюртларимизнинг пулларини алдов йўли билан олиб, ўзининг шахсий мақсадлари йўлида ўзлаштириб юборгани аччиқ ҳақиқат ва бундан барча огоҳ бўлиши лозим.
Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси маҳаллий ҳокимликлар томонидан тақдим этилган зиёратчиларнинг тайёр рўйхати асосида умра ибодатини амалга оширади. Яъни, зиёратчиларга виза олиш, уларни кузатиш ва кутиб олиш, Саудия Арабистонида ибодат ва зиёратларини ташкил этиш каби вазифалар билан шуғулланади. Бунгача бўлган жараёнлар, яъни умра навбатини юритиш ва фуқаролардан тўловларни қабул қилиш Диний идора ваколатига кирмайди.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бирор чиқиш қилишдан олдин мавзуни яхшилаб ўрганишни, Ўзбекистон мусулмонлари идораси номини унинг ваколатига кирмайдиган ишлар билан боғлаб тармоқларда тарқатиб, ташкилот шаъни, қадр-қиммати, ишчанлик обрўсига путур етказадиган ахборот тарқатишдан эҳтиёт бўлишни сўраймиз.
Аҳоли орасида асоссиз маълумотларни тарқатиш Ислом дини таълимотига кўра, гуноҳ, қонунчиликда эса жавобгарликка омил эканини яна бир бор эслатиб ўтамиз.
Маълумот ўрнида, умра зиёратчилари учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тўғридан-тўғри рейслар ҳар куни Саудия Арабистонига амалга оширилмоқда. Йил якунига қадар кузги мавсум доирасида 30 минг нафарга яқин фуқаро муборак ибодатни амалга ошириши режалаштирилган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи
1-дарс. Муқаддима
Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси
? Youtube орқали кўриш
https://www.instagram.com/muslimuzportali/?hl=ru
Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@Muxtasarulviqoyasharhi_bot
? (https://www.tiktok.com/@fatvouz)
Улашинг: @diniysavollar
⚡️Ижтимоий тармоқларда таниқли шахслар, машҳур брендлар ёки “ҳалол” ёрлиғидан фойдаланган ҳолда пул мукофоти бериш ё ютуқли ўйин ўтказиш кабиларни ниқоб қилиб, фирибгарлик қилувчи веб-сайтлар ҳаволаси кўпайиб бормоқда.
❗️Мазкур маълумотлар ёлғон ва ҳақиқатга мутлақо мос келмайди. Фуқаролардан бу каби сохта ҳаволаларга кирмасликни сўраб, уларни виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз. Шундай ҳавола ёки ботларга кирган кишиларнинг электрон манзилига асоссиз хабарлар юборилмоқда ёки шахсий маълумотлари ўғирланмоқда. Оқибатда, айрим инсонлар моддий-маънавий зарар кўрмоқда. Ўтган йилда 2700 нафар юртдошимиз онлайн алдовларнинг қурбонига айлангани аччиқ ҳақиқат.
?Афсуски, кун сайин шундай фириб ишлар, ўзгалар молини ноҳақ ейиш каби иллатлар жуда авж олмоқда. Ҳолбуки, динимизда бировнинг молини алдов, чув тушириш йўли билан ўзлаштиришдан қаттиқ қайтарилган. Аллоҳ таоло бундайларга инсоф берсин.
✅ Аввало, ҳар бир инсон ўзи бундай ёлғон-яшиқ, алдамчи рекламалардан эҳтиёт бўлиши керак.
? Расул алайҳиссалом: “Мўмин киши зийрак, ҳушёр ва оқил бўлади”, деганлар. Демак, мўмин киши эҳтиёткор ва фатонатли бўлади. Шунингдек, у фаҳмли бўлиб, осон алданмайди, заковатли бўлади.
? Ўзбекистон мусулмонлари идораси юртдошларимиздан шундай “фейк-ёлғон” хабарларга алданмаслик, шубҳали веб-сайтлар ҳаволаларига кирмаслик, шахсий ва муҳим маълумотларни бегона шахсларга бермасликни сўрайди.
#ЭҲТИЁТ_БЎЛИНГ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Бугун, 25 октябрь куни Қуръони карим қироати олими, мисрлик Шайх Ёсир Абдулбосит Муҳаммад Салим Абдуссамад юртимизга ташриф буюрди.
Тошкент халқаро аэропортида меҳмонни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон Иномов ва бир гуруҳ мутасаддилар кутиб олди.
Ҳақиқатан, Миср диёри қорилар ила дунёга машҳур. Мустафо Исмоил, Муҳаммад ва Маҳмуд Сиддиқ Миншавий ҳамда Абдулбосит Абдуссамад каби хушовоз қориларни алоҳида мисол қилиб келтириш мумкин.
“Бутун жаҳон қорилар мусобақаси”нинг уч карра ғолиби, қироати аудио кассеталарга биринчи ёзилган инсон, Миср қорилар уюшмасининг илк президенти, “Жаннатдан келган овоз эгаси” ва “Макка овози”, деб баҳо берилган Абдулбосит қори Абдуссамад раҳимаҳуллоҳни барча яхши танийди. Шайх Ёсир Абдулбосит мана шундай табаррук инсоннинг зурриёти ва илмий мероси давомчисидир.
Шайх Ёсир Абдулбосит ўғлининг диёримизга ташрифи давомида муборак қадамжолар, диний таълим муассасалари, жоме масжидларга зиёратлари режалаштирилган ва уламолар билан мулоқотлар қилиши назарда тутилган.
Маълумот ўрнида, машҳур Шайх Абдулбосит Абдуссамаднинг 11 нафар – 7 ўғил ва 4 қиз фарзанди бўлган. Шайх Ёсир мазкур қуръоний оиланинг ўнинчиси яъни ўғил фарзандларнинг энг кенжаси ҳисобланади.
Шайх Ёсир Қуръон таълимини отаси Шайх Абдулбоситдан олган. У Қуръони карим қироатига тўлиқ вақт ажратиш мақсадида турли меҳнат фаолиятларини тугатган. Ҳозирда Қуръони карим қироатлари ва тажвиди бўйича фаолият олиб бормоқда.
Ушбу файзли ташриф жараёнлари Muslim.uz ва AlQuran.uz нинг ижтимоий тармоқ саҳифаларида кенг ёритиб борилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН (1 ойда)
«Агар огоҳсан сен – шохсан сен.